Юлдузларга тўлиб тошган ПСЖ навбатдаги совринни бой берди

Франция суперкубоги финал учрашувида ўтган мавсум чемпиони ва кубоги эгаси "Лилль" ҳамда ПСЖ ўзаро тўқнаш келди. Ўйин мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Лилликларга соврин тақдим этган ягона гол 45-дақиқада Шека томонидан киритилди. Бурак Йилмазнинг узатмасидан кейин ярим ҳимоячи жарима майдони ташқарисидан Навас дарвозасини ишғол этди.

Шу тариқа, "Лилль" парижликларнинг 8 йиллик серияси якунланишига сабаб бўлди. Маълумот учун, ПСЖ жорий трансфер бозорида 5 нафар янги юлдузни ўз сафига қўшиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!