Юлия Гёргес ҳеч кимга имкон қолдирмади
Ads

Хитойда Хотин-қизлар теннис уюшмаси – WTA томонидан ўтказилган кичик якуни турнирнинг финалида германиялик Юлия Гёргес ва АҚШ вакили Коко Вандевей билан баҳслашди.

Соврин жамғармаси 2.280.935 доллар бўлган мусобақанинг сўнгги ҳал қулувчи финал учрашуви қарийб бир ярим соат давом этди. Унда Юлия тезкор ўйин намойиш этиб, якунда 7:5, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур ғалаба Юлия Гёргес учун фаолияти давомидаги тўртинчи бош соврин бўлди.

Маълумот учун бугунги ўйиндан сўнг Юлия Гёргес ва Коко Вандевей ўртасидаги ўзаро ўйинлари сони бештага етди. Улар ўртасидаги ҳисоб 3:2.

Sports.uz

Минбар

Барча блоглар