"Юнайтед" сафида ўйнаётган легионеримиз вирус юқтириб олди
Таиланд чемпионати вакили "Муангтонг Юнайтед" клуби сафида тўп тепаётган Сардор Мирзаев коронавирус инфекциясини юқтириб олди.
Жамоа матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, легионеримизнинг "Би Жи Патхум Юнайтед"га қарши баҳсдан сўнг топширган тести мусбат натижа берган. Ҳозирда у карантинга олинган ва жамоасига келаётган ўйинларда ёрдам бера олмайди.
Маълумот учун, 30 ёшли ярим ҳимоячи 2020 йилнинг февраль ойидан бери Таиланд чемпионатида тўп тепиб келмоқда.
Фикрлар