"Юниред" бош мураббийи "Машъал" билан ўйиндан сўнг: "Бу вазиятни ҳакамлар қўмитаси кўриб чиқади, деб умид қиламан"

Про лига 17-турдан ўрин олган "Юниред" - "Машъал" баҳси меҳмонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Беллашувдан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Алишер Латипов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўйин жуда қийин бўлди. "Машъал"га ҳам худди биздек ғалаба керак эди. Буни биз яхши билардик. 

Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Аммо қўпол хатолар сабаб баҳсни яна бой бердик. Муборак клубини ғалаба билан қутлайман. 

Учрашув аввалидаги вазиятда қизил карточка бор эди, менимча. Буни ҳакамлар қўмитаси кўриб чиқади, деб умид қиламан. Шунга қарамай, мағлубиятда асосий айб ўзимизда. Қўпол хатоларга йўл қўйдик ва энди ҳакамларни айблашимиз ҳам тўғри эмас", - деди мутахассис.

Про Лига “отхонага” айландими? "Юниред" ўтказиб юборган голлар таҳлили

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!