Юнон-рим кураши. Ўзбекистонлик икки спортчи шоҳсупага кўтарилди

Болгариянинг София шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Ортда қолган кунда юнон-рим кураши усталари ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Қувонарлиси, унда -77 кг вазн тоифасида Самандар Бобоназаров, -125 кгда эса Темурбек Насимов бронза медали учун кечган баҳсда ғалаба қозониб, шоҳсупага кўтарилди.

Шунингдек, бугун Илёсжон Абдиназаров бронза медали учун ўтиш босқичида курашади.

Бронза медали учун баҳслар:
-77 кг: Самандар Бобоназаров – Михал Зеленка (Чехия) 9:8;
-125 кг: Темурбек Насимов – Алберт Варданян (Арманистон) 10:5;

Бронза медали учун ўтиш босқичи:
-67 кг: Илёсжон Абдиназаров – Алексеи Хахловши (Молдова) / Онур Юртада (Туркия).

МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!