Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медалга эга чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Паттая шаҳрида (Таиланд) спорт курашлари бўйича U 20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Ортда қолган кун ёш юнон-рум курашчиларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олтин медал:
-67 кг: Оғабек Муқимов

Кумуш медал:
-60 кг: Достонбек Орипов

Бронза медал:
-72 кг: Беҳрузбек Валиев
-82 кг: Бекмурод Рустамов
-97 кг: Фахрикамол Комилжонов

Шу тариқа, “классик” курашчиларимиз 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!