Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон кубогида андижонликлар ғолиб бўлишди
Гулистон шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида мамлакат кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг юнон-рум курашида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Жамоавий йўналишда кечаётган турнирда андижонлик ёш курашчилар барча рақибларини мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритишди. Финалда улар Тошкент вилояти жамоасидан устун келган. Учинчи ўрин учун кечган беллашувда Самарқанд вилояти вакиллари фарғоналик рақибларини доғда қолдиришди.
Эслатиб ўтамиз, эртадан бошлаб эркин курашчилар ўз омадларини синаб кўришади.
Фикрлар