Юнон рум кураши: Рустам Ассакалов ярим финалда

Осиё ўйинларининг тўртинчи кунги баҳслари давом этмоқда.

Бугунги кун дастуридан ўрин олган юнон-рум кураши баҳсларида ҳамюртимиз Рустам Ассакалов 87 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги чорак финал босқичида Қирғизистон вакили Самат Ширдаковга қарши гиламга кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳс ҳамюртимизнинг муддатидан аввалги ғалабаси билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!