Юрген Клинсманн жамоасига 3 та юлдуз футболчини олиб келмоқчи

Берлиннинг "Герта" клуби 3 та йирик трансферни амалга ошириш бўйича иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Blick нашри хабар тарқатди.

Немис клуби айни дамда "Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранита Жака, "Боруссия Д" ярим ҳимоячиси Марио Гётце ва ПСЖ ҳужумчиси Юлиан Дракслерларнинг трансферлари бўйича музокараларни бошлаб юборишган.

Маълумот учун, “Герта” Бундеслиганинг ўтган 17 туридан сўнг 12-ўринда бормоқда. 27 ноябрдан буён эса жамоани тажрибали Юрген Клинсманн бошқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!