Юрген Клопп 2019 йилнинг энг яхши клуб мураббийи деб топилди

Халқаро футбол тарихи ва статистика федерацияси (IFFHS) 2019 йилнинг энг яхши клуб мураббийи номини эълон қилди.

Унга кўра сўровнома якунларига кўра 369 очко тўплаган "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп йилнинг  энг яхши клуб мураббийи деб топилди.

Бу борада кучли учликдан Хосеп Гвардиола ("Манчестер Сити", 100) ва Эрик тен Хаг ("Аякс", 82) жой олди.