Юрген Клопп: Агар мавсум доимгидек ўтганида, биз чемпион бўла олмасдик

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп 2020 йилни қандай эсга олиши тўғрисида гапириб ўтди:

"Мен 2020 йилни ушбу асрдаги махсус йил сифатида эслайман. Одамлар менга: "Сен бу йил чемпион бўлдинг, аммо буни ҳеч ким билан нишонлай олмадинг", демоқда. Мен эса вазиятга бошқача қарайман.

Тасаввур қилинг, агар мавсум доимгидек ўтганида, биз чемпион бўла олмасдик. Шунда бу ҳақиқатан бефойда бўлар эди. Бутун дунё учун жуда оғир йилда биз мухлисларимиз, оилаларимиз ва дўстларимиз учун муҳим дақиқаларни баҳш эта олдик. Шу сабабли, жорий йил ўзгача бўлди. Унда ҳеч қачон унутилмайдиган дақиқалар бор"

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)