Юрген Клопп: Биз ўзимизга лойиқ ўриндамиз

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 9-тури доирасида «Тоттенҳэм Ҳотспур» билан ўйиндаги йирик мағлубиятдан (1:4) сўнг, жамоаси турнир жадвалининг тўққизинчи ўрнида жойлашишга лойиқ эканини маълум қилди.

«Биз биринчи тўртталик ҳақида ҳаттоки гап бошлашимиз ҳам керак эмас. Биз ўзимиз лойиқ бўлган ўриндамиз. Агарда „Тоттенҳэм“ бизни мағлуб этиш учун ғайритабиий ниманидир қилганида эди, ўшанда бошқача гаплашган бўлардик. Бироқ биз қилган хатоларга йўл қўйган бўлсангиз, ғалаба рақибингиз учун жуда енгил вазифага айланади», - дея Клоппнинг сўзларини келтиради «Ливерпуль» расмий сайти.