Юрген Клопп бойкот қилмоқчи

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Англия лига кубоги тақвимидан норози бўлмоқда. Гап шундаки, Англия лига кубоги чорак финал ўйинлари ўтказиладиган вақтда "Ливерпуль" клублар ўртасидаги жахон чемпионатига йўл олади.

"Агар улар бизга тўғри келадиган вақтни топа билишмаса, биз Лига кубоги бахсларида иштирок этмаймиз, рақибимиз кейинги босқичга йўл олаверади.

АПЛ мутасаддиларининг кўпчилиги кеча "Арсенал"га муҳлислик қилишди, бироқ мени кечирасизлар," - дейди Клопп.

Англия Лига кубоги 1/4 финал босқичи ўйинлари 16 декабрда ўтказилиши режалаштирилган, аммо 18 декабр куни "Ливерпуль" Катарда клублар ўртасидаги жахон чемпионатида майдонга тушиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!