Юрген Клопп кимга 100 фоиз ишонишини айтди

 

“Ливерпуль” жамоаси  бош мураббийи Юрген Клопп клуб ҳужумчиси Даниэль Старриж ҳақида фикр билдирар экан, унга тўлиқ ишонишини айтди.

“Старрижга ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Унинг жароҳати барчамиз учун омадсизлик бўлди. Даниэль  ҳал қилувчи лаҳзаларда биз билан бўлмади.

Бу унинг айби эмас, менинг айбим эмас – вазият тақозоси шу экан. Мен унга 100 фоиз ишонаман. У иқтидорли футболчи ва фантастик ҳужумчи”, – дейди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, Даниэль Старриж жорий мавсумда беш марта жароҳат олиб, умумий ҳисобда 82 кун майдонга туша олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!