Юрген Клопп
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 9-турида "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтадиган муҳим баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Манчестер Сити” – ҳамиша кучли жамоа. Хатто, уларни мағлубиятга учратган баҳсларимизда ҳам бу жамоа жуда яхши ўйин намойиш қилган. Улар ҳеч қачон хотиржамликка берилишмайди ва шу боис улар албатта ҳурматга лойиқ. Биз уларни ўз дарвозамиздан узоқроқ қилишимиз ва аксинча уларнинг дарвозаси олдида хавфли вазиятлар юзага келтиришимиз учун энг ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Биз бу ўйинда қаттиқ меҳнат қилишимиз керак”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" учрашуви 7 октябрь куни Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.