Юрген Клопп
Ads

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп кеча АПЛнинг 17-турида "Манчестер Юнайтед" (3:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоанинг кўрсатган ўйинидан тўлиқ қониқдим. Йигитларим жуда яхши ҳаракат қилишди. Биз жуда кучли рақибга қарши ўйнадик. Биз “Манчестер Юнайтед”га вазият яратиш учун деярли имкон бермадик. Бугун биз чемпионлик ҳақида ўйламадик, шунчаки ғалаба қозонишни хоҳладик. Бизда жуда кучли жамоа бор ва буни исботлаш учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” кечаги ғалабадан сўнг яна мусобақа жадвалида пешқадамликни қўлга олган бўлса, МЮ олтинчи поғонага тушиб кетди.