Юрген Клопп: Ўта кучли рақибларга тушмаганимиз яхши бўлди

 

“Ливерпуль” жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ гуруҳ босқичига ташланган қуръадан кейин ўз фикрини айтиб ўтди.

“Ливерпуль” ЕЧЛда “Спартак”, “Севилья” ва “Марибор” билан ўзаро баҳс олиб борадиган бўлди.  

“Барселона”, “Бавария”, “Реал” ва “Ювентус” каби клубларга рақиб бўлмаганимиз яхши бўлди. Улар анча кучли жамоалардир. Гуруҳимизда “Спартак” ва “Севилья” бизга муаммо туғдириши мумкин. Чунки Россияда 6-тур ўйинлари ўтказиб бўлинди”, – деди Клопп.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!