Юрген Клопп қуръа натижалари ва "Реал" ҳақида гапирди

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Чемпионлар лигаси нимчорак финали қуръа натижалари ҳақида фикр билдирди.

“Бу — Чемпионлар лигаси. Мен қуръа натижаларидан жуда хурсандман. Беллашувлар бошланишига ҳали бир неча ой бор, аммо ўйинлар атмосферасини тасаввур қилиш учун кўп нарса талаб этилмайди. Қуръа бизга ўзгача қарама-қаршилик тақдим этди. "Реал" билан учрашувни интиқлик билан кутмоқдамиз", - деди "Ливерпул" устози.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Чемпионлар лигаси финалида "қаймоқранглилар" "қизиллар"ни минимал ҳисобда мағлуб этишганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!