Юрген Клопп Саконинг хизматларига муҳтожлик сезмаяпти
Ads

 

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳимоячиси Мамаду Саконинг хизматларига муҳтожлик сезмаётганини айтиб ўтди.

“Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Сако менинг режаларимга кирмайди. Жамоанинг асосий таркиби шу ерда, сиз ҳаммасини биласиз” – деди германиялик футболчи.

Франциялик футболчи допинг билан тутилганидан сўнг, яъни, апрель ойидан буён "Ливерпуль"нинг расмий ўйинларига тушмаяпти.  Бундан ташқари, у тартибни бузгани учун Клопп томонидан машғулотлардан четлатилди.