Юрген Клопп Салоҳ ва бошқа футболчиларнинг кетиши ҳақида гапирди
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ёки бошқа бирорта футболчи клубни тарк этиши учун арзирли сабаб кўрмаяпти.
"Агар ўзимиз хоҳласак, қандайдир янгилик излаб топа оламиз, аммо "Ливерпуль"дан кетиш учун об-ҳаводан бошқа ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман.
Бу жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири. Биз барча футболчиларга маош тўлаяпмиз, тўғри, энг кўп эмасдир, аммо яхши пул берамиз. Ажойиб стадионимиз ва бутун дунё бўйлаб, ақлбовар қилмас мухлисларимиз бор. Рангимиз қизил ва бу энг яхши рангдир. Кетишга қандай сабаб бор?
Ҳеч кимни қолишга мажбур қилмаймиз. Футболчи кетишни истаса, тўсиқ қўймаймиз ва таркибни ўзгартириб, янгиларни жалб этамиз. Шунчаки, улар нима учун жамоани тарк этишларини тушунмайман," - деди Клопп.
Фикрлар