Юртдошларимиз БААда махсус Олимпия ўйинларида иштирок этишмоқда
айни кунларда БААнинг Абу-Даби шаҳрида ақлий ривожланиши суст бўлган инсонлар ўртасида Бутунжаҳон махсус ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. МОҚнинг маълум қилишича, мазкур турнирда Ўзбекистон делегация ҳам муваффақиятли иштирок этяпти. Кечаги беллашувлар бўйича терма жамоамизнинг қуйидаги спортчилари шоҳсупага кўтарилишди:
Дмитрий Нестеренко (сузиш) – 1та олтин
Дмитрий Коршунов (енгил атлетика) – 1та олтин
Мария Логинова (бадминтон) – 1та кумуш
Валерий Новичков (енгил атлетика) 1та бронза.
Таъкидлаш жоиз, вакилларимиз айни пайтгача 9 та олтин, 6 та кумуш ва 12 та бронза медалларини жамғаришган. Мусобақа 21 мартга қадар давом этади.
Фикрлар