Ютолмаган жамоа жазоланади

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес учрашувларда ғалаба қозона олмаган шогирдларини қўшимча машғулотлар билан жазолайдиган бўлди.

Испаниялик мутахассис Каталония дербисида шогирдлари “Эспаньол” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнагани учун 1 январь куни футболчиларга дам бермасдан, ҳаммани машғулотга жалб этган.

Энди “Барселона” 4 январь куни Испания кубогида “Интерсити” жамоаси билан тўқнаш келаши лозим. Агар бу учрашувда ҳам футболчилар бош мураббий ишончини оқлай олмаса, улар 6 январга белгиланган дам олиш кунида машғулотга чақиртирилади.

6 январь куни Испанияда уч Қирол байрами нишонланади. Бу байрам Янги йил ва Рождестводан ҳам нуфузли ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!