"Юве" дастлабки турдаёқ дуранг ўйнади, Роналдунинг голи инобатга олинмади!

  • 22 август, 2021, 23:31
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Италия А Серияси дастлабки тури доирасидаги "Удинезе" ҳамда "Ювентус" жамоалари ўртасидаги ўйинда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Туринликлар сафида Пауло Дибала ва Хуан Куадрадо томонидан киритилган голларга мезбонлар таркибида Роберто Перрейра ҳамда Жерар Делофеу жавоб қайтарди. 90+4-дақиқада Криштиану Роналду томонидан киритилган гол офсайд туфайли инобатга олинмади.

Шундай қилиб, "кекса сеньора" А Серия жорий мавсумини дуранг билан бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!