“Юве” Дибаланинг талабини бажармайди

Турин клуби аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Футболчи клубдан узоқ муддатли шартнома ва камида йилига 15 миллион евро маош талаб қилмоқда. Туринликлар пандемия шароитида бундай битим тузишдан бош тортмоқда. Дибала ҳам ўз талабларини юмшатишни истамаяпти.

Асосий таркибга киришга қийналаётган Пауло Дибаланинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади. Аввалроқ, клуб сиёсатидан норози бўлаётган Пауло қишки трансферлар вақтида бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!