"Ювентус" ярим ҳимоячиси Дуглас Коста карантин вақтида ити билан бирга машғулот ўтказаётганини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Турин клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани коронавирус касаллигига чалинганидан сўнг, жамоа карантинга олинганди.

"Менинг карантиним шу тарзда кечмоқда," - деб ёзиб, Коста қуйидаги видеони ўзининг "Instagram" саҳифасига жойлаб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)