Ads

Италиянинг "Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" жамоасини "instagram" саҳифасидаги обуначилари сони бўйича ортда қолдирди ва бу борада 3-ўринга кўтарилиб олди. "Юве"дан юқорида, фақат "Реал" ва "Барселона" клублари жой олган.

Туринликларда 2018 йилнинг июнь ойида 10 млн атрофида обуначилари бор эди. Бугунги кунга келиб, бу кўрсатгич 31,1 млнтага етди. "Бьянконери"ларнинг янгиликларини кузатаётганлар сони 31 млнта обуначига эга бўлган МЮ клубидан бироз кўпроқ.

Жамоанинг мухлислари кўпайишининг асосий сабаби, форвард Криштиану Роналду жамоага келганидадур. Португалияликнинг шахсий саҳифасида 181 млн обуначи бор.

Италияликлардан фақатгина Испаниянинг икки гранд клуби "Реал" ва "Барса" обунчаилари кўпроқ.

"Қаймоқранглилар"нинг янгиликларини кузатадиган фойдаланувчилар сони 76,6 млн бўлса, "кўк-анорранглилар"да ушбу кўрсаткич 76,1 млн.