ПСЖ клуби Криштиану Роналдуни олиш фикридан қайтмади. Бу ҳақида "Calciomercato" хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Турин суперклуби молиявий инқирозни бошдан кечирмоқда ва бу вазиятдан парижликлар фойдаланиб қолмоқчи. Бироқ ПСЖ томонидан қизиқиш борлигига қарамай, Роналду шартномасининг сўнгигача Туринда қолмоқчи. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилда ўз якунига етади.

Португалиялик юлдуз "Юве" сафига 2018 йилда "Реал"дан келиб қўшилган. Ортда қолган вақт оралиғида Криштиану 66 та ўйинда иштирок этиб, 55 марта рақиб дарвозасига йўл топа олган. Унинг йиллик маоши 31 млн еврони ташкил қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)