"Юве" президенти: Барчамиз риоя қилишимиз керак бўлган жуда аниқ қоидалар мавжуд

"Ювентус" клуби президенти Aндреа Aньелли "Наполи"га қарши A Сериянинг 3-тур учрашуви билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Бизга аниқлик керак. Бундай вазиятларда қандай ҳаракат қилиш кераклиги тўғрисида протоколлар мавжуд. "Женоа"га қарши ўйиндан сўнг, "Наполи"да бир ёки иккита коронавирус ҳолати бўлишини тахмин қилиш мумкин эди. Де Лаурентис учрашувни кейинга қолдиришни сўради ва бу регламент доирасида бўлиши мумкин. Бироқ барчамиз риоя қилишимиз керак бўлган жуда аниқ қоидалар мавжуд", - дея Aньеллининг сўзларини келтиради "Football Italia".

Aввалроқ, "Ювентус" "Наполи"га қарши уй учрашуви учун бошланғич таркибни эълон қилган бўлса-да, беллашув ўтказилмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!