“Юве” Роналду билан ўйнаш учун олтита суперюлдузни кўзламоқда

“Ювентус” раҳбарияти клуб билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаган Пауло Дибалани бошқа футболчиларга алмаштириш вариантини ўртага ташлади.

Аргентиналик футболчи бир йилдан ортиқ вақт давомида маош масаласида бир тўхтамга кела олмаяпти. Клуб унга йилига 10 миллион евро таклиф қилмоқда. Дибала бу суммани 15 миллионга кўтаришни талаб қилиб, янги шартномани бир неча маротаба рад этди. 

Аввалроқ, туринликлар бу ҳужумчини  ёзда сотиб юборишини билдирганди. Бироқ, Паулонинг ўзи захирада ўтирса ҳам, клубдан кетмаслигини уқтирди.

Энди Андреа Пирло рокировка масаласини ҳал қилиши керак. У жамоага деярли фойдаси тегмаётган Дибалани олти нафар машҳур футболчидан бирига алмаштирмоқчи.

Туринлар рўйхатидан “Барселона” вакили Усмон Дембеле, “Манчестер Юнайтел” ярим ҳимоячиси Поль Погба,  “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэль Жезус,  “Пари Сен-Жермен” ўйинчиси Мауро Икарди ва “Атлетико”нинг энг қиммат футболчиси Жоау Фелиш ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!