"Юве" ярим ҳимоячилари қишда Туринда қолишади

"Ювентус" спорт ишлар бўйича директори Фабио Паратичи клуб қишда Эмре Жан ва Адриен Рабьони қўйиб юбормаслигини айтиб ўтди.

"Эмре Жан кетмайди. У талаб юқори бўлган футболчилардан бири, аммо у бизнинг лойиҳамиз учун ҳам керак бўлади деб ҳисоблайман.

Рабьо эса бизга келиб қўшилишдан олдин саккиз ой майдонга тушмади, шундай экан унга жисмоний ҳолатини тиклаб олиш учун вақт керак. У ҳам бизнинг муҳим футболчиларимиздан", - дейди Паратичи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!