"Юве"га Мората етарли бўлмаяпти?

"Ювентус" клуби "Наполи" форварди Аркадиуш Миликка қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

Goal.com нашрининг хабарига кўра, Турин жамоаси қишки трансферлар ойнасида ҳужумчини харид қилишга уриниб кўради. Яқин вақтлар ичида 26 ёшли футболчи Италияга учиб келиши кутилмоқда.

"Ювентус"дан ташқари, "Атлетико" ҳам польшаликнинг хизматларига эҳтиёж сезмоқда. Неаполликлар ҳужумчининг трансферидан 15-18 млн евро атрофида ишлаб олмоқчи.

Миликнинг "Наполи" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва янги келишувни рад этганди. Шу сабаб, у жорий йилнинг ёзида трансферга қўйилганди.

Форвард амалдаги мавсумда бирор марта майдонга туширилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!