"Ювентус" - "Аталанта": Матнли трансляция
Италия А Серияси 12-турида "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"ни қабул қилади. Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90'

Ўйин якунланди.
- 90'

Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Хуан Куадрадонинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
- 85'
Криштиану Роналдунинг кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
- 84'

Альваро Мората ўрнига Пауло Дибала ўйинга қўшилди.
- 83'
Алехандро Гомеснинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Войцех Шесни қайтарди.
- 80'

МакКенни қўполлиги уун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 78'
Данилонинг зарбасини дарвозабон оёқлари билан қайтариб юборди.
- 75'

Федерико Кьеза ўрнига Алекс Сандро майдонга тушди.
- 74'
Кристиан Габриэль Ромеронинг боши билан йўллаган зарбасини Войцех Шесни қайтарди.
- 73'

Дуван Сапата ўрнига Луис Муриэль ўйинни давом эттиради.
- 72'

Руслан Малиновский ўрнига Алексей Миранчук майдонга тушди.
- 70'
Алехандро Гомеснинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 66'
Дуван Сапатанинг кучли зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 63'

Хуан Куадрадонинг узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 63'
Альваро Моратанинг кучсиз бироқ аниқ зарбасини дарвозабон қайтармоқда.
- 63'

Аталанта бош мураббийи Жанпьеро Гасперини эътирозлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 61'

Криштиану Роналдунинг кучли зарбасини Пьелижи Голлини қайтарди.
- 61'

Пенальти. Қўполлик учун ҳакам 11 метрлик жарима тўпи белгилади.
- 60'

Альваро Мората сариқа карточка олди.
- 57'

ГОООООООЛ! Ремо Фройлернинг жарима чизиҳи устидан йўллаган зарбаси тўсинга тегиб, дарвозага бориб тушди.

- 55'
Адриен Рабьонинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 54'

Алехандро Гомес ўйинни давом эттиради, Маттео Пессина майдонни тарк этди.
- 53'

Мартен Де Рон қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 50'
Пьерлуижи Голлини ўйинни давом эттиради.
- 49'

Пьерлуижи Голлинига шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
- 48'
Альваро Мората дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб, зарба йўллади, бироқ Пьерлуижи Голлини қайтарди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Биринчи тайм якунланди.
- 45'

Хуан Куадрадо узатган паси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 45'
Хуан Куадрадонинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
- 45'

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Маттео Пессинанинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 42'

Руслан Малиновскийнинг жарима майдони ичига узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
- 41'
Руслан Малиновскийнинг кучли зарбасини Войцех Шесни қийинчилик билан қайтарди.
- 39'

Кристиан Габриэль Ромеро Альваро Моратани қийитиди, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 38'
Руслан Малиновскийнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 36'
Маттейс Де Лигт Маттео Пессинага қўпол ўйнади, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 34'
Дуван Сапата Маттео де Лигтга қўполлик ишлатди.
- 33'
Дуван Сапата яқин масофадан кучли зарба йўллади, Войцех Шесни қийинчилик билан зарбани қайтарди.
- 29'

ГООООООООЛ! Федерико Кьеза Родриго Бентанкурдан қулай пастни қабул қилиб олди ва дарвозанинг юқори қисмига аниқ зарба йўллади.

- 27'

Артур ўйинни давом эттира олмади, унинг ўрнига Адриен Рабьо майдонга тушди.
- 25'
Кристиан Габриэль Ромеро кичик жароҳат олди, бироқ у ўйинни давом эттирмоқда.
- 24'
Артур майдонга қайтди.
- 22'

Кристиан Габриэль Ромерога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Футболчи Артур билан курашда жароҳат олди.
- 22'

Артур жароҳат олди. Шифокорлар унга тиббийё ёрдам кўрсатишмоқда.
- 22'

Бергамоликлар бурчак зарбасидан хавфли вазият ташкил қила олишмади.
- 22'
Маттео Пессина рақиб ҳудудига тўпни етказиб берди, тўп ҳимоячилардан майдонни тарк этди.
- 20'
Криштиану Роналду ҳужум ташкил этмоқчи бўлди, бироқ ҳимоячилар аниқ ўйнаб, вазиятни бартараф этишди.
- 16'
Хуан Куадрадонинг юқорилатиб узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
- 15'

Родриго Бентанкур ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 14'
Альваро Моратанинг жарима майдонига узатмасига жамоадошлари етиб кела олмади
- 12'
Криштиану Роналду Альваро Моратадан тўпни қабул қилиб олди, бироқ ҳимоячи унга эркин ҳаракат қилиш имконияти бермади.
- 5'
Криштиану Роналдунинг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 3'
Маттео Пессинанинг зарбасини Войце Шесний қайтарди.
- 2'
Руслан Малиновскийнинг подкати ўхшамади. Ҳакам қоида бузилганини қайд этди.
- 1'

Ўйин бошланди.

Фикрлар