"Ювентус" - "Динамо" Киев: Матнли трансляция
Яна бироздан сўнг УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган “Ювентус” ҳамда “Динамо” Киев жамоалари иштирокидаги ўйин бошланади. Учрашувни ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90+3'
Ҳакам ҳуштаги чалинди ва ўйин ўз ниҳоясига етди. "Ювентус" ўз уйида қийналмаган ҳолда йирик ҳисобли ғалабани қўлга киритди: 3:0! Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат.
- 90+2'
Сўнгги дақиқалар "Динамо" Киев клуби устунлигида ўтмоқда.
- 90+2'
Мехмонларда яна бир ўзгариш: Циганков ўрнига Леднев майдонга тушади.
- 90'
Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 89'
Захирадан майдонга тушган Карлос де Пена Шесни дарвозасининг чап бурчагига кучли зарба берди, бироқ унга бироз аниқлик етишмади.
- 88'
Бернардескининг зарбасига "Динамо" Киев ҳимоячилари блок қўйишди.
- 85'
"Динамо" Киев футболчиси Виталий Миколенко ўрнига Александр Караваев ўйинга қўшилди.
- 85'
Ўйин якунлари анча зерикарли кечмоқда, ҳужумлар деярли йўқ.
- 81'
Шапаренкога нисбатан ниҳоят сариқ карточка кўрсатилди.
- 76'
"Ювентус" ўйиндаги сўнгги ўзгаришларини ҳам ишлатиб бўлди: қаҳрамонлар Кьеза ва Бентанкур ўрнига Кулусевски ва Артур майдонга тушди.
- 75'
Ўйин бир маромга тушиб қолди. Мураббийлар ўзгаришларни тайёрламоқда.
- 73'
Ўзгаришлар давом этади: Шепелов ўрнига Гармаш майдонга тушди.
- 72'
Киев клуби вакиллари ҳам захирани ишга туширишни бошлади: Жерсон Родригес ва Беньямин Вербич ўрнига Де Пена ва Супрюга ўйинга қўшилди.
- 70'
"Юве" 3-ўзгаришни ҳам амалга оширди. Майдонга Мерих Демирал ўрнига Раду Драгушин тушди.
- 66'
ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Федерико Кьезанинг ажойиб узатмасини Мората дарвозанинг яқин бурчагига жойлаб қўйди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди: 3:0!
- 62'
Майдон эгаларида дастлабки икки ўзгариш: Бонуччи ва Ремзининг ўрнига Данило ва Бернардески майдонга тушди.
- 62'
Кьеза яна бир ноаниқ бурчак зарбасини ижро этди. Бу сафар ҳам баландлик эффекти!
- 61'
"Юве" ҳали-ҳануз ҳужумда. Моратанинг зарбаси вақтида блокланди.
- 57'
ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ЕЧЛнинг барча даврлардаги энг яхши тўпурари бўлмиш Криштиану Роналду ўз номига яна бир гол ёздириб қўймоқда: бўш қолган дарвоза супер феномен томонидан осонгина ишғол этилди!
- 56'
Кьеза бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўналтиришга ҳаракат қилди, бироқ ноаниқ.
- 54'
Войцех Шесни фантастик дарвозабонлар сингари ҳаракат қилди ва жамоани муқаррар голдан асраб қолди. Циганковдан супер зарба!
- 51'
Шапаренконинг қўпол ҳаракатларидан сўнг Фраппарт ўйинни тўхтатди ва уни огоҳлантирди.
- 47'
Николай Шапаренко яқинроқдаги шеригига бурчакдан тўпни узатди, бироқ бу муваффақиятсиз якунланди.
- 46'
Иккинчи таймга старт берилди.
- 45'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.
- 45+1'
Танаффус. Пирло шогирдлари ечиниш хонасига минимал ҳисобдаги ғалаба билан чиқмоқда.
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 45'
Томаш Кендзёра ва меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этишди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 42'
Жерсон Родригез жарима майдони чизиғи устидан туриб зарба берди, Войцех Шесни эса яна бир бор реакциясини намойиш этди.
- 40'
Виктор Циганков "Юве" дарвозасига кучли ва аниқ зарба берди: Шесни ўз ўрнида. Ажойиб сейв.
- 37'
Бентанкурнинг яна бир бурчакдан узатган тўпини рақиб ҳимоячилари жарима майдончасидан узоқлаштирди.
- 34'
Леонардо Бонуччи фол ишлатди. "Динамо" футболчилари жарима зарбасини ижро этишади.
- 31'
"Ювентус" форварди Роналдунинг берган кучли зарбаси дарвоза устунига тегди! Гол бўлишига бир баҳя қолди.
- 29'
Роналду дриблинги эвазига ҳимоячиларни ортда қолдириб, зарба беришга муваффақ бўлди, бироқ ҳимоячи уни тўсиб қолди.
- 27'
Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Илья Забарнийга қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.
- 26'
"Динамо" Киев футболчилари узатган бурчак тўпини Шапаренко тўғри йўллай олмади.
- 23'
Бентанкур ижро этган бурчак зарбаси рақиб ҳимоячиларига бориб тушди ва хавф бартараф этилди.
- 22'
"Ювентус" голдан кейин ҳам кучли штурм уюштирмоқда...
- 21'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Кетма-кет ҳужумлардан сўнг мезбонлар ҳисобни очишди. Сандронинг ажойиб узатмасини Кьеза боши билан дарвозага жойлаб қўйди!
- 20'
Киевликларда илк бурчак зарбаси. Циганков ҳужумда фол қайд этди, "Юве"дан қарши ҳужум.
- 20'
Роналдуда офсайд қайд этилди.
- 18'
Бурчакдан узатилган тўп Бентанкурнинг ноаниқ зарбасидан сўнг ташқарига чиқиб кетди.
- 14'
Туринликлар яна ҳужумда. Бу сафар Кьеза ҳужумда фол ишлатди.
- 10'
Бентанкур қўпол ўйини эвазига сариқ карточка билан жазоланди.
- 9'
"Юве" бурчак зарбасига эга бўлди. Кьезанинг узатмаси баландликдан ўтиб кетди.
- 7'
Роналдунинг уюштирган ҳужуми меҳмонлар ҳимоячиси томонидан бартараф этилди.
- 4'
Алекс Сандро ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 3'
Илк дақиқаларданоқ "Ювентус" тезкор ҳужум уюштирди. Мезбонлар етакчиси Криштиану Роналдунинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси дарвозанинг чап бурчаги ёнгинасидан ўтиб кетди! Илк хавфли вазият.
- 1'
Франциялик ҳакам Стефани Фраппарт ҳуштагидан сўнг ўйинга старт берилди.
- 0'
Европа Чемпионлар Лигаси мадҳияси фонида футболчилар майдонга тушиб келишмоқда! Етакчи Роналду асосий таркибда!
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Барчангизни ЕЧЛ "G" гуруҳи доирасидаги "Ювентус" - "Динамо Киев" баҳси томошасига таклиф этамиз! Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.
Фикрлар