"Ювентус" - "Фиорентина": Матнли трансляция

Италия А Серияси 14-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Фиорентина" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляция орқали кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Ҳакам ўйинга вақт қўшиб бермади. "Ювентус" йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 88'

    Де Лигт ўрнига Фработта майдонга тушди. 

  • 84'

    Пеццелья огоҳлантирилди. 

  • 82'

    Рибери ва Бираги майдондан олинди. Венути ва Бонавентура улар ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 81'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Касерес жарима майдонига узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 76'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алекс Сандро ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Бирагининг узатмасини Куаме босими остида бразилиялик футболчи ўз дарвозасига киритиб юборди. 

  • 75'

    Влахович ўрнига Куаме майдонга тушмоқда. 

  • 73'

    Маккенни ўрнига Кулусевски майдонга тушди. 

  • 72'

    Бурчак узатмасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 71'

    Кьезанинг зарбаси Драговски томонидан қайтарилмоқда. 

  • 69'

    Алекс Сандронинг бош билан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 66'

    "Юве" ҳужумлари бесамар якунланишда давом этмоқда. 

  • 63'

    Пульгарнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 62'

    Рибери қоидани бузди. Унинг сариқ карточкаси бор. Эҳтиёт бўлиш зарур. 

  • 59'

    Алекс Сандро рақиб яриммайдонида Амрабатни йиқитди. 

  • 56'

    "Фиорентина" ўйинни ўз жарима майдони атрофидан узоқлаштиришга эришди. 

  • 54'

    Роналдунинг голи офсайддан урилгани сабаб бекор қилинди. 

  • 52'

    Валеро ўрнига Пульгар майдонга ташланди. 

  • 51'

    Бернардескининг жаримадан узатган тўпига Бонуччи етиб бора олмади. 

  • 50'

    Валеро майдон марказида Бентанкурни йиқитди. 

  • 47'

    Валеро сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 46'

    Мората ўрнига Бернардески майдонга тушмоқда. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+2'

    Роналдунинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Бонуччи рақиб ҳужумини зарарсизлантирди. 

  • 44'

    "Фиорентина" тартибли ҳимояланмоқда. 

  • 42'

    Амрабатнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 41'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Шенсни эгаллаб олди. 

  • 37'

    Рибери огоҳлантирилди. 

  • 36'

    Рақиб дарвозабони хатосидан Роналду ва Мората фойдалана олмади. 

  • 35'

    Касереснинг жарима майдонига узатмасини Шенсни ушлаб олди. 

  • .34'

    Мората ҳужумда фол ишлатди. 

  • 32'

    Кўз тегди, шекилли! Криштиану жарима майдонига рақибини алдаб, кириб борди. Зарба ноаниқ. 

  • 31'

    Роналдуни флоренциялик ҳимоячилар яхши ёпмоқда. 

  • 28'

    "Юве" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 26'

    Кастровиллининг қулай вазиятдан берган зарбасини Шенсни қайтариб юборди. 

  • 22'

    Бираги сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 20'

    Данило Ремзи ўрнига майдонга тушди. 

  • 20'

    Мезбонлар шошмоқда. 

  • 18'

    Ҳакам ВАРни кўриб чиққач, Куадрадони майдондан четлатишга қарор қилди. 

  • 16'

    Куадрадо ҳужумда ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 16'

    "Юве" кетма-кет узатмаларни амалга оширмоқда. Аммо ҳимоячилар ўтказмади. 

  • 14'

    Бонуччининг хатоси сабаб Влахович зарба бериш имконига эга бўлди. Аммо ижро ўхшамади. 

  • 12'

    Роналду манзилига узатилган тўпни Касерес қайтариб юборди. 

  • 10'

    Куадрадога узатилган тўпга колумбиялик футболчи етиб бора олмади. 

  • 9'

    Кьеза жуда қулай нуқтадан жарима зарбаси ишлади. 

  • 7'

    "Фиорентина" қарши ҳужумда ўйнашга интилмоқда. 

  • 5'

    Роналдунинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди. 

  • 3'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Влахович рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетиб, дарвозабонни ожиз қолдирди. Риберидан супер узатма. 

  • 2'

    Кьеза кичик жароҳат олган кўринади. У ўйинни давом эттира олади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Италия А Серияси 14-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Фиорентина" учрашуви матнли трансляциясини бошлаймиз. Уни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!