"Ювентус" - "Кротоне": Матнли трансляция

TIGGO 2 PRO

Италия чемпионати 23-турида "Ювентус" - "Кротоне" билан тўқнаш келади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+3'

    Вестон Маккенни жарима майдонидан дарвозани ишғол қилишга уринди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90+2'

    Федерико Бернардескининг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 90+1'

    Жанлука Фработта қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Криштиану Роналду жарима майдони ичидан дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 86'

    Федерико Кьеза ўрнига Алессандро Ди Пардо ўйинни якунлаб қўяди.

  • 86'

    Алекс Сандро ўрнига Жанлука Фработта ўйинни давом эттиради.

  • 86'

    Жуниор Мессиас бурчакдан тўпни ошириб берди, бироқ тўпга ҳимоячилар биринчи бўлиб етиб келишди.

  • 85'

    Жуниор Мессиас жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 83'

    Криштиану Роналду дарвозага зарба берди, ҳимоячи тўпга блок қўйди.

  • 80'

    Ювентус футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

  • 77'

    Альваро Моратанинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 76'

    Эммануэль Ривьер ўрнини Сэмюэль Ди Кармине билан тўлдирди.

  • 76'

    Аарон Рэмзи ўрнини Федерико Бернардескига бўшатиб берди.

  • 76'

    Деян Кулусевски ўрнини Альваро Мората эгаллади.

  • 76'

    Федерико Кьеза дарвозага кучли зарба берди, бироз ноаниқ.

  • 72'

    Адам Унас ўрнига Сими майдонга тушди.

  • 71'

    Сальваторе Молина ўрнини Никколо Дзанеллато эгаллади.

  • 70'

    Николо Фаджоли ўрнига Родриго Бентанкур ўйинни давом эттиради.

  • 67'

    Андреа Рисполи ўрнини Аркадиуш Рецага бўшатиб берди.

  • 66'

    ГООООЛ! Бурчакдан етказилган пасни Вестон Маккенни голга айлантирмоқда.

  • 64'

    Криштиану Роналду жарима майдонига тўпни етказиб берди, зарбага аниклик етишмади.

  • 63'

    Криштиану Роналду тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 61'

    Маттейс Де Лигт фол ишлатди.. Хакам жарима тўпи белгилади.

  • 59'

    Данилонинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 54'

    Ювентуснинг ҳужумини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 53'

    Лука Марроне сариқ карточка ишлаб олди.

  • 52'

    Владимир Големич тўп учун курашда ҳимоячини ютди ва дарвозага ноаниқ зарба берди.

  • 50'

    Данило қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 49'

    Жуниор Мессиа дарвозага зарба йўллади, зарбага аниқлик етишмади.

  • 49'

    Родриго Бентанкур ўйин қоидасини бузди, хакам ўйинни тўхтатди.

  • 48'

    Аркадиуш Реца офсайдда!

  • 46'

    Себастьяно Луперт ўрнини Лука Марроне эгаллади.

  • 45+4'

    Танаффус.

  • 45+3'

    ГООООЛ! Криштиану Роналду Аарон Рэмзининг пасидан сўнг дарвозани аниқ нишонга олди.

  • 45+1'

    Алекс Кордас Криштиану Роналду зарбасини қайтарди.

  • 45'

    Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 40'

    Валерио Марини видеотакрорлар кўриб чиқмоқчи. Вазият ўзгариши мумкин.

  • 38'

    ГООООЛ! Криштиану Роналду яқин масофдана дарвозага тўпни аниқ йўллади.

  • 38'

    Аарон Рэмзининг дарвозага йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 37'

    Аарон Рэмзи дарвозага зарба берди, тўп майдонни тарк этди.

  • 34'

    Маттейс Де Лигт дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ.

  • 32'

    Себастьяно Луперто жароҳат оланга ўхшайди Унга ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 30'

    Федерико Кьеза жарима майдонига узатмасини дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 29'

    Алекс Сандро пасини ҳимоячилар қайтиишди.

  • 28'

    УХХХ! Криштиану Роналду очиқ дарвозага тўпни тўғрилай олмади.

  • 27'

    Адам Унас қарши ҳужумга қочиб кетди ва дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 26'

    Криштиану Роналду жарима зарбасини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб, майдонга қайтди.

  • 25'

    Сальваторе Молина қўполлик ишлатди, рефере жарима тўпи белгилади.

  • 25'

    Данилонинг рақиб майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 22'

    Жуниор Мессиас тўпни узатиб берди, ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 20'

    Аарон Рэмзи эътирозлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 19'

    Аарон Рэмзи дарвозага зарба берди, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

  • 17'

    Аарон Рэмзи жарима майдонига тўпни ошириб берди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 12'

    Милош Вуличнинг рақиб майдонига паси ноаниқ чиқди.

  • 11'

    Деян Кулусевски тўпга кучли зарба берди, бироқ тўп майдонни тарк этди.

  • 9'

    Сальваторе Молина қўполлик ишлатди.

  • 6'

    Аркадиуш Реца ҳимоячилардан қочиб кетди ва дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ.

  • 3'

    Ювентус тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!