Италия А Серияси 5-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Верона" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида воқиф бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Ювентус

  • Деян Кулусевски 78'

А Серия 5-тур

26/10/2020, 00:45

1
:
1
Тугади

Верона

  • Андреа Фавилли 60'

Стадион: Allianz Stadium 1000 томошабин

Бош ҳакам: Fabrizio Pasqua

45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Силвестридан яна бир сейв. Жарима майдони ичидан берилган зарбани дарвозабон қайтарди. 

  • 90+'

    Моратанинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 90+'

    Фараони ва Кулусевски сариқ карточка ишлаб олди. Улар майдонда юзага келган жанжалга сабабчи бўлишди.

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Дибаланинг зарбаси салгина ноаниқ кетди.

  • 86'

    "Верона" дурангни ушлаб қолиш учун ўйнай бошлади.

  • 84'

    Туринликлар штурм уюштиришда давом этмоқда. 

  • 81'

    Дибаланинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 77'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кулусевски ҳисобни тенглаштирмоқда. 

  • 75'

    Бонуччи ўрнига Фработта майдонга тушди. 

  • 70'

    "Юве" бурчак зарбасидан фойда чиқара олмади. 

  • 69'

    Кулусевскининг ажойиб вазиятга чиқиб бориб, йўллаган зарбаси муваффақиятсиз чиқди. 

  • 66'

    Дибаланинг жарима майдонига узатган тўпига шериклари кўнгилдагидек зарба бера олмади.

  • 64'

    "Ювентус" футболчилари шошилмоқда. 

  • 61'

    Демирал ўрнига Кулусевски майдонга тушди. 

  • 60'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фавилли ҳисобни очмоқда. "Ювентус" ваниҳоят жазоланди. 

  • 58'

    Бернардески яхши имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 55'

    Чаккерини ўрнига Фавилли майдонга туширилди.

  • 53'

    "Верона" футболчисининг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 51'

    Иккинчи таймни ҳам меҳмонлар фаол бошлади. 

  • 48'

    Бонуччи рақиб ҳужумини қайтариб юборди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Йўқ, ВАР голни бекор қилди. Испан форварди миллиметрлик офсайдда қолиб кетди. 

  • 45'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мората ҳисобни очмоқда. Ўз вақтида очилиб бориб, дарвозабоннинг устидан маҳорат билан тўпни ташлаб қўйди. Силвестри ожиз!

  • 41'

    Куадрадо яхши бир имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 38'

    Яна туринликлар ташаббусни қўлга олишди. 

  • 35'

    "Ювентус" футболчилари ҳакамдан пенальти талаб қилмоқда. Уларнинг фикрича, Бернардески ҳимоячи томонидан ушлаб олинган. Ҳакамнинг фикри эса бошқача. 

  • 35'

    "Верона" футболчилари томонидан жарима майдонига узатилган навбатдаги тўп ҳам қайтарилди.

  • 33'

    "Юве"нинг ҳужуми бесамар якунланди. 

  • 29'

    Жарима майдонига узатилган тўпга "Верона" футболчиси зарба бера олмади. 

  • 28'

    Калинич билан курашда Бонуччи кичик жароҳат олган кўринади. Ҳаммаси жойида, ўйин давом этади. 

  • 26'

    "Юве" ҳимоячилари жаримадан узатилган тўпни узоқлаштирди. 

  • 25'

    Сўнгги дақиқаларда "Верона" ҳужумда фаоллашиб қолди. 

  • 23'

    "Верона"нинг ҳужумини Шенсни қайтаришга эришди. 

  • 20'

    Бернардескининг зарбасини дарвозабон маҳорат билан қайтарди. 

  • 16'

    "Верона" гол киритди. Аммо ҳакамлар офсайд қайд этишди. 

  • 12'

    Дибаланинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 10'

    Дибалага қарши қўполлик ишлатилди. Ҳакам ҳозирча "Верона" футболчисини аяди. 

  • 8'

    Жарима майдонига узатилган тўпни "Юве" ҳимоячилари қайтариб юборди. 

  • 4'

    Дибала офсайдда қолиб кетгани сабаб туринликларнинг ҳужуми тўхтатилди. 

  • 2'

    "Ювентус" илк стандарт вазиятни муваффақиятли амалга ошира олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Италия А Сериясида 5-тур баҳслари давом этмоқда. "Ювентус" - "Верона" беллашувини Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)