«Ювентус», «Арсенал» ва «Атлетико» Форсберг учун кураш олиб бормоқда

“РБ Лейпциг” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эмиль Форсберг Европанинг бир қатор топ клублари қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Expressen нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли швециялик футболчи учун  “Ювентус”, “Арсенал” ва “Атлетико” клублари кураш олиб бормоқда. Футболчининг агенти ҳам ушбу жамоалар вакиллари билан музокараларни олиб бормоқда.

Аммо, “Лейпциг” ҳам ўз навбатида тажрибали футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас. Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Лекин, қайсидир жамоа Форсберг учун 54 млн евро таклиф қилса, “Лейпциг” ушбу таклифни кўриб чиқишга тайёр.

Минбар

Барча блоглар