Ads

Белграднинг "Партизан" клуби ҳимоячиси Страхинья Павлович катта эҳтимол билан фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “кекса синьора” 18 ёшли сербиялик футболчининг трансфери масаласида деярли келишувга эришиб бўлган. Унга кўра туринликлар Павловичнинг трансфери учун серб клубига 5 млн евро тўлашади. Бундан ташқари келишувда 2 млн евро бонус ҳам кўрсатиб ўтилган.

Истеъдодли дея эътироф этилаётган футболчи эса “Ювентус” билан 2024 йилгача шартнома имзолайди ва йилига 1 млн евро маош олади.