"Ювентус" 19 ёшли "Барселона" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Туриннинг "Ювентус" клуби "Барселона" ҳимоячиси Хуан Мирандани ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 19 ёшли футболчи учун каталонияликларга 10 млн евро тўлашга тайёр. Бироқ, “Барса” раҳбарияти уни фақат ижарага бермоқчи.

Қайд этиб ўтиш керакки, Мирандага "Марсель" ва "Шальке" клублари ҳам қизиқмоқда.

Маълумот учун, Хуан Миранда “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада бор йўғи 4та ўйинда майдонга тушган холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!