Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигтга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича “кекса синьора” 19 ёшли голландиялик футболчи учун амстердамликларга 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Маълумотларга қараганда туринликлар скаутлари де Лигтни кўпдан буён кузатишиб келишмоқда. Айтиш лозимки, ушбу футболчига шунингдек "Реал", "Барселона" ва АПЛнинг бир қатор клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.