"Ювентус" 2 футболчиси коронавирусдан буткул соғайди
"Кекса синьора" вакиллари Блез Матюиди ва Пауло Дибала коронавирусдан соғайишгани хабар қилинмоқда. Ҳар икки футболчи изоляция даврини муваффақиятли ўтказгач, яқин кунлар мобайнида икки маротаба тестдан ўтишган. Тест натижалари коронавирусга нисбатан манфий натижа берган. Энди футболчилар изоляциядан чиқиб, нормал ҳаётга ва шахсий машғулотларга киришишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Блез Матюидининг касаллангани 17 март куни, Дибаланики эса жамоадошидан 4 кун кейин аниқлангани маълум қилинганди.
Фикрлар