"Ювентус" 2 нафар асосий футболчисини трансферга қўяди

"Ювентус" яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида икки нафар ярим ҳимоячи – Адриен Рабьо ва Аарон Рэмзини трансферга қўяди. Бу ҳақда Football Italia хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, ушбу икки футболчининг трансферидан тушадиган маблағлар "Сассуоло" ярим ҳимоячиси Мануэль Локателлини ҳамда "Милан" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглуни сотиб олишга сарфланади.

26 ёшли Рабьо жорий мавсум "Ювентус" сафида жами 38 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. 30 ёшли Рэмзи эса 28 та ўйинда 2 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

“Ювентус” 30 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 62 очко билан 3-ўринда бормоқда. Туринликлар пешқадам “Интер”дан нақд 12 очкога ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!