Ads

Бразилиянинг “Атлетико Паранаэнсе” клуби чап қанот ҳимоячиси Ренан Лоди “Ювентус”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра туринликлар 20 ёшли бразилиялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Унинг трансфери эса “Юве”га тахминан 15-20 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Лоди “Атлетико Паранаэнсе”да 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 45та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.