"Ювентус" 21 ёшли турк футболчиси билан шартнома имзолади

“Сассуоло” клуби ҳимоячиси Мерих Демирал фаолиятини “Ювентус”да давом эттирадиган бўлди.

21 ёшли туркиялик футболчи туринликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда. Унинг трансфери эса “Юве”га 18 млн еврога тушди.

Маълумот учун, Мерих ўтган мавсум А Серияда жами 14та ўйинда майдонга тушди ва 2та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!