"Ювентус" 21 ёшли турк футболчисини сотиб олишга яқин турибди

Туриннинг "Ювентус" клуби "Сассуоло" ҳимоячиси Мерих Демиралга жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбаага кўра клублар айни дамда 21 ёшли туркиялик футболчининг трансфери масаласида фаол музокаралар ўтказишмоқда ва келишувга эриришга жуда яқин туришибди. “Ювентус” Демирал учун “Сассуоло”га 15 млн евро тўлайди, футболчи эса туринликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Мерих Демирал жорий мавсум “Сассуоло” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди. У бундан аввал "Аланьяспор" ва "Спортинг" клубларида ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!