"Ювентус" 30-марта судда ютқазди

Суд “Ювентус”нинг Италия футбол федерацияси, Италия Олимпия қўмитаси ҳамда “Интер” клубига қарши 2005/06 йилги мавсумдаги чемпионлик масаласида берган даъво аризасини 30-марта рад этди. Бу ҳақда Bleacher Report нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра энди туринликлар суд харажатларини қоплаш учун 10 минг евро тўлашлари керак.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” ҳакамларни сотиб олиш ва келишилган ўйинларда иштирок этгани боис 2005/06 ҳамда 2006/07 йилги мавсум чемпионлигидан маҳрум этилган. 2005/06 йилги мавсум чемпионлиги “Интер”га олиб берилган бўлса, 2006/07 йилги мавсум чемпионлиги вакант қолдирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!