“Ювентус” 4 нафар футболчисидан воз кечди

  • 7 июль, 2022, 12:50
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчи Мойзе Кин ҳамда ярим ҳимоячилар Адриен Рабьо, Аарон Рэмзи ва Артур Мелога харидор топишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради “Daily Star” нашри.

Манбага кўра, “кекса синьора” таркибни кучайтиришга жиддий ҳаракат қилмоқда. Уч нафар ярим ҳимоячининг шартномаси келаси ёзда тугайди ва клуб раҳбарияти уларни сотиб, трансферидан яхшигини пул ишлаб олишни мақсад қилган.

Киннинг "Ювентус" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Аввалроқ "Ноттингем Форест" уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!