Ads

Хабарингиз бор кеча Италия А Сериясининг 6-турида амалдаги чемпион ҳисобланган “Ювентус” ўз майдонида “Болонья”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба туринликлар учун жорий мавсумдаги кетма-кет еттинчиси бўлди. Ушбу ғалабаларнинг 6таси ички чемпионатда, қолган 1таси эса Чемпионлар лигасида қўлга киритилди.

Opta нашри тарқатган хабарга қараганда “Ювентус” шу тариқа сўнгги 88 йилда илк бор мавсумни кетма-кет 7та ғалаба билан бошлади. Туринликлар сўнгги бор бундай ажойиб стартни 1930 йилги мавсумда намойиш этишган эди.