"Ювентус" А Серияда 10-ўринга тушиб кетди. Клуб энди нима қилади?

Туриннинг "Ювентус" клуби ўзининг расмий сайти орқали баёнот берди. Унга кўра "кекса синьора" ҳисобидан 15 очко олиб қўйилгани борасидаги суд қарори устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.

"Биз сабаблар эълон қилинишини кутяпмиз. ва Спорт адолати кодекси доирасида спорт кафиллари жамиятига ариза берамиз", - дейилади Италия топ-клуби баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 15 очкодан маҳрум бўлгани муносабати билан "Ювентус" Италия чемпионати турнир жадвалида ўнинчи ўринга тушиб кетди. Туринликлар қуйидагилар бўйича айбланмоқда: ўйинчиларнинг нархини ошириб юбориш ва ходимларнинг ҳаражатлари ҳақидаги маълумотни камайтириб кўрсатиш, шунингдек, футболчиларнинг маоши миқдорини яшириш.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!