"Ювентус" афсонаси жамоани эркин агент сифатида тарк этади
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячи Леонардо Бонуччи билан шартномани бекор қилди.
Сўнгги хабарларга кўра, тажрибали италиялик фулбек фаолиятини Бундеслигада, аниқроғи, "Унион"да давом эттиради. Футболчи Берлин клубига эркин агент сифатида яқин соатлар ичида бориб қўшилиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, 36 ёшли ҳимоячининг "кекса сеньора" билан амалдаги шартномаси 2024 йилда тугаши керак эди.
Фикрлар